Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исақовнинг ҳибсда ушланиши муддати узайтирилди
Бишкекнинг Первомайск туман суди ҳозирда ҳибсда ушлаб турилган собиқ бош вазир Сапар Исақовга нисбатан эҳтиёт чораси масаласини кўриб чиқди.
Терговчилар Исақовнинг 2019 йил январигача ушлаб турилишини сўрашган.
Адвокатлар бунга қарши чиқишган, бироқ судья Исақовнинг 5 январгача тергов изоляторида сақланиши ҳақида қарор чиқарган.
Исақов Бишкек иссиқлик электр марказини модернизациялашдаги коррупция айблови билан жорий йилнинг 5 июнида ҳибсга олинганди.
Маълум қилинишича, Исақов 2013 йилда собиқ президент Алмазбек Атамбоев аппарати раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаган вақтда Бишкек ИЭМни модернизациялаш лойиҳасини амалга оширишда ўзининг сиёсий мавқеидан фойдаланиб, бир гуруҳ шахслар билан биргаликда пудратчини танлашда хорижий компания манфаатларини қўллаб-қувватлаган. Бунинг натижасида давлат ва жамият манфаатларига ўта катта қийматда зиён етказилган.
Бундай айбловга эса Бишкекдаги ягона ИЭМда январда аномал совуқ вақтида авария юз бергани сабаб бўлган. Пойтахтда нормал иссиқлик таъминоти режимини бир ҳафтадан кейингина тиклашга муваффақ бўлинган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, “Электр станциялар” давлат компаниясининг деярли барча етакчи бошқарувчилари ҳибсга олинган.
Авариядан кейин марказнинг модернизацияланиши бўйича йирик можаро чиққан. Ушбу марказни модернизациялаш 386 млн долларга тушган.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024