Жаҳон | 07:59 / 06.12.2018
10191
1 дақиқада ўқилади

Дубайда илк сузиб  юрувчи супермаркет очилди

Фото: Facebook/Carrefour UAE

Дубайда илк сузиб  юрувчи супермаркет очилди. Унда салқин ичимликлар, шахсий гигиена ва терини ҳимоялаш воситалари, музқаймоқ, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш мумкин. Бу ҳақда Arabian Business нашри маълум қилди. 

Фото: Gulf Business

Дўкон учта пляж: Жумейра, Кайт-Бич ва Ас-Сифу-Бичга яқин жойлашган. Унинг асосий мижозлари яхта ва гидроциклда сайр қилиб юрувчилар бўлиши кутилмоқда. Дўкон ассортиментида 300 га яқин турли товар бор.

Фото: Gulf Business

Харидни амалга ошириш учун мижоз дўкон ёнига сузиб келиб, махсус дарчада буюртма бериши керак бўлади. Дўкон ёнига яқинлаша олмайдиган каттароқ яхталар йўловчилари учун буюртма бериш мумкин бўлган телефон линияси очилган.

Фото: Gulf Business

Мавзуга оид