Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КҚТТ Сурияда кимёвий қурол ишлаб чиқарилганига оид далилларни топмади
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) мутахассислари Сурия ҳудудида кимёвий қурол ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги хабарларга далиллар топмадилар. Бу ҳақда ташкилотнинг ҳисоботига таяниб, РИА «Новости» маълум қилди.
Ҳисоботда айтилишича, КҚТТ мутахассислари муқаддам кимёвий жанговар заҳарловчи моддалар ишлаб чиқарилган бешта ер ости иншоотини текширишган. Таъкидланишича, ташкилот котибияти объектларга рухсатсиз киришга уриниш излари йўқлигини тасдиқлади.
«Шунингдек, мутахассислар ушбу объектлардаги ички бўшлиқларни кузатиш учун ўрнатилган масофавий кузатув тизимига ноқонуний равишда уланиш бўлмаганини ҳам тасдиқлашди», - дейилади ҳисоботда.
Россия томони Сурияда кимёвий қурол ишлатилгани ҳақида бир неча бор баёнот билан чиқди. Расмий Москва фикрича, АҚШ коалицияси томонидан қўллаб-қувватланган «Оқ каскалар» ва жангарилар кимёвий қуролни ишлатган ҳолда турли фитналарни амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ИШИД ёрдамида Сурия режимини ўзгартирмоқчи экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025