Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгария президенти Керч бўғозидаги ҳодисада ким айбдорлигини айтди
Болгария президенти Румен Радевнинг маълум қилишича, Керч бўғозидаги ҳодисага учинчи давлатлар ҳам аралашган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Унинг фикрига кўра, Европа Украина ички сиёсий амбициялари асири бўлиши керак эмас.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бу воқеада фақатгина Россия ва Украина «айбдор» эмас.
Радевнинг таъкидлашича, ушбу «муаммони» ҳал қилиш учун принципиал ечимлар топиш зарур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Керч бўғозидан фойдаланишни давом эттирмоқчи экани хабар қилинганди.
Украина мудофаа вазири Степан Полторакнинг маълум қилишича, агар зарур бўлса, мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари (ҲДК) Керч бўғозидан ҳаракатланишни давом эттириш ниятида.
Мавзуга оид
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
18:24 / 12.02.2025
Украина Болгариядан иккита ядровий реактор сотиб олиш бўйича келишувга эришди
10:08 / 01.01.2025