Исроилдаги театрда робот Жанна д'Арк ролини ижро этади
Тель-Авивдаги "Гешер" театрида қўйиладиган "Лолита/Жанна д'Арк" спектаклида бош ролни Москвада тайёрланган робот ижро этади.

"Режиссёр Иехезкел Лазаров бу роботни турли давлатларда ишлаб чиқарилган роботлар намуналари орасидан танлаб олган. У ишлаб чиқарувчи билан боғланди ва компания унинг буюртмасига кўра махсус робот-қизни тайёрлаб берди", - деди спектаклда бош роллардан бирини ижро этувчи актёр Александр Демидов.

Робот-акётрга ўзи мустақил ҳаракатланувчи ва мулоқотга киришувчи KIKI деб аталган робот-промоутер прототип бўлган. Унинг бўйи 160 сантиметр, оғирлиги 80 килограмм бўлиб, бир марта қуввватланиб 8 соатгача ишлай олади. KIKI "Олимпийский"даги концерт тадбирида бошловчилик қилган ва "Крокус-Экспо" кўргазма залида йўлбошловчилик вазифасини бажарган.
Актёрнинг айтишича, робот гапириши керак бўлган спектакль матни Москвада ёзилган. Исроилда эса унга пьеса давомида қандай ҳаракатланиш ўргатилган.
Мавзуга оид

19:45 / 18.03.2025
Парижда полиция мигрантлар эгаллаб олган театр биносида операция ўтказди

16:12 / 15.01.2025
Таниқли актёр Равшан Жўраев вафот этди

20:36 / 17.12.2024
Россиялик режиссёр Ўзбекистон ДАКТ бадиий раҳбари этиб тайинланди

18:47 / 04.12.2024