Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абу-Дабида ишсиз фуқароларга нафақа тўлаш тўхтатилиши мумкин
БААнинг Абу-Даби амирлиги раҳбарияти ишсиз фуқароларни ишлашга ундаш мақсадида уларга нафақалар тўлашни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда БААнинг The National нашри хабар берди.
Абу-Дабининг жамоат ривожланиши департаменти директори Муғир ал-Ҳайлининг маълум қилишича, амирликнинг таклиф қилинган ишдан уч марта бош тортадиган ишга лаёқатли кишилари ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
«Биз фуқаролар ишга лаёқатли бўлса, уларни нафақаларга тобе қилиб қўймай, уларга иш топиб беришимиз керак», деб айтган ал-Ҳайли.
БАА ҳукумати ўз фуқароларига иш излашда фаол кўмак кўрсатади.
«Баъзи давлатларда ота-оналар, кейин эса уларнинг фарзандлари, фарзандларининг фарзандлари ижтимоий ёрдам олади. Натижада оилаларнинг бутун авлодлари нафақага қараб яшайди – биз БААда бундай бўлишини истамаймиз», деб қўшимча қилган ал-Ҳайли.
Ҳозирда БААнинг ишсиз ва оиласиз фуқароларига тўланадиган нафақанинг минимал миқдори 6 минг дирҳамни (1,6 минг доллар), оилали ва фарзандли фуқароларга тўланадиган нафақа миқдори эса кўпроқни ташкил қилади.
Абу-Дабида БАА фуқаролари учун ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақи 10 минг дирҳамни (2,7 минг доллар) ташкил қилади.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025