Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мессининг пенальтидан хавфли жарималари ва Бэйлнинг қайтиши. Испанияда тур воқеалари
Дам олиш кунларида Испания чемпионатида 15-тур учрашувлари ўтказилди. Бу ўйинлардан кейин «Барселона» биринчи ўринга, «Реал» кучли тўртликка қайтди. «Трибуна» турнинг асосий ўйинлари шарҳини келтиради.
«Эспаньол» - «Барселона» - 0:4 (0:3)
Голлар: Месси, 17 (0:1). Дембеле, 26 (0:2). Л.Суарес, 45 (0:3). Месси, 65 (0:4).
«Эспаньол»: Диего Лопес, Вила, Хави Лопес, Давид Лопес, Дуарте, Виктор Санчес, Дардер (Гранеро, 74), Рока, Мелендо (Серхио Гарсия, 63), Перес (Леу Баптистан, 59), Борха Иглесиас.
«Барселона»: тер Штеген, Пике, Жорди Альба, Семеду, Лангле, Ракитич (Д.Суарес, 82), Видаль, Бускетс, Месси, Л.Суарес (Эль-Хаддади, 79), Дембеле (Коутинью, 68).
Огоҳлантириш: Вила, 79.
Ҳакам: дель Серро Гранде).
8 декабрь. Корнелья-де-Льобрегат. RCDE Stadium (Power8) стадиони.
Эски танишлар
«Жирона» Ла Лигада муқим ўрнашаётган бўлсада, кейинги йилларда бу икки жамоа қарама-қаршилиги бир томоннинг мутлақ устунлигида кечаётган бўлсада, Каталониянинг асосий дербиси «Эспаньол» ва «Барселона» баҳси бўлиб қолаверади. Қолаверса, айни вақтда «Эспаньол»ни бошқараётган Руби 2013-14 йилги мавсумда кўк-анорранглилар жамоасида мураббийлар штабида бўлган, «Барселона»нинг ҳозирги устози Эрнесто Вальверде эса 2006-08 йилларда «тўтиқушлар» бош мураббийи сифатида ишлаган. Коутиньо 6 йил муқаддам бир мавсумни «Эспаньол»да ижара асосида ўтказган. Бу сафарги ўйинни мухлислар эски танишларнинг қарама-қаршилигини энтикиш билан кутмоқда эди.
Леонинг голга ташналиги

«Барселона» бу ўйинга учинчи формани танлади. Одатда меҳмон ўйинларида кийиладиган сариқ эмас, атиргул рангидаги либос кийилди.
Ўйин бошланганини билдирувчи ҳуштак янграши биланоқ кейинги икки ўйинда майдонни голсиз тарк этган Месси бу ўйинга ўзгача голга ташналик билан тушгани кўриниб турарди. «Эспаньол» мудофааси эса унинг иштиёқини етарлича тўғри баҳолай олмади. Мезбонлар аргентиналик футболчини бир неча марта газонга қулатган бўлишсада, унга кўпроқ имкониятлар тақдим этишди. Шундай қўполликлардан биридан кейин ҳакам жарима нуқтасини кўрсатди - Месси ажойиб зарба билан тўпни дарвоза тўрига жойлади.
Танаффусгача ҳисоб йириклашиб кетди. Ҳужумлардан бирида Месси рақибнинг 3-4 ҳимоячиси билан тўп учун курашда устун келиб, Дембелени қулай вазиятга чиқарди ва француз футболчиси имкониятини кўкка совурмади.
«Барса» шундан кейин ҳам қатор хавфли ҳужумлар уюштирди, Ракитич ва Мессида биттадан қулай имконият бўлди, хорватиялик футболчининг бош билан берган зарбасини Диего Лопес қайтариб қолди, Мессининг зарбаси дарвоза устунига тегди. Аммо барибир биринчи бўлим охирида учинчи гол урилди - Суарес тўп учун курашда рақиб ҳимоячисидан устун келиб, зарба бериш нуқтасига чиқди ва тўпни Лопеснинг оёқлари орасидан ўтказди.
«Эспаньол» бу голлардан кейин ҳам курашни давом эттириш учун ўзида куч топа олди ва иккинчи бўлимда қатор ҳужумлар уюштирди. Аммо Месси яна бир марта жарима нуқтасидан қайтариб бўлмас зарба йўллади ва мезбонларда ортиқ имконият қолмади.
31 ёшли аргентиналик футболчи Ла Лига тарихида кетма-кет 13 мавсумда 10 ва ундан ортиқ гол урган илк ўйинчи бўлди. Бундай натижани аввал ҳеч ким қайд эта олмаган. Месси айни дамда Ла Лига тўпурарлигини «Жирона» ҳужумчиси Кристиан Стуани билан бўлишиб турибди. Стуани ҳисобида ҳам 11 та гол мавжуд.

Лео фаолиятида илк марта Ла Лиганинг бир ўйинида 2 марта жарима зарбасини голга айлантирди. 2018 йилда Месси жарима зарбаларидан 9та гол уриб улгурди. Бу Европа Лигаларидаги исталган клубнинг натижасидан яхшироқ. Лео энди футболчилар билан рақобатлашишдан чарчади ва бутун клубларни ўзига рақиб қилмоқда ва улардан устун келмоқда. Шуниси аниқки, унинг жарима зарбалари пенальтидан ҳам хавфлироқ.
Каталония пойтахтида ҳали ҳам яккаҳукмронлик давом этади.
«Уэска» - «Реал» - 0:1 (0:1)
Гол: Бэйл, 8.
«Уэска»: Йованович, Мирамон, Инсуа Бланко, Эчейта, Пулидо, Ривера, Хуан Агилера (Мелеро, 19), Мойсес Гомес, Феррейро (Сердар Гюрлер, 76), Авила (Лонго, 84), Кучо.
«Реал»: Куртуа, Одриосола, Варан, Серхио Рамос, Карвахаль, Модрич (Иско, 66), Льоренте, Себальос (Вальверде, 58), Васкес, Бензема, Бэйл (Асенсио, 76).
Огоҳлантиришлар: Карвахаль, 26. Себальос, 39. Эчейта, 42. Инсуа Бланко, 80.
Ҳакам: Мелеро Лопес.
9 декабрь. Уэска. El Alcoraz стадиони.

Жорий мавсум дебютанти бўлмиш «Уэска» мавсумни «Эйбар» устидан сафарда қозонилган ғалаба (2:1) билан бошлаганди. Кейинроқ «Эйбар» «Реал»ни шу майдонда йирик ҳисобда таслим этди (3:0). «Уэска» эса шу бўйи, 13 тур давомида битта ҳам ғалабага эриша олмади. Арагонликлар бу ўйинларда 4 марта дуранг ўйнаб, жами 7 очко билан турнир жадвалининг охирги ўрнида қолишган.
«Реал» билан ўйин исталган жамоа учун синов. «Уэска» учун бу «Реал» билан илк тўқнашув эди. Сантьяго Солари жамоаси Эйбардаги шармандали мағлубиятдан кейинги 3та ўйинда ҳам ғалаба қозонди, тўплар нисбати - 10:1. Бу натижалар эвазига жамоа юқорига интила бошлади.
Ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ Гарет Бэйл Одриосоланинг пасини бир тегинишда дарвозага йўллади. Бу уэльслик футболчи учун Ла Лигада 1 сентябрдан урилган биринчи гол бўлди. У жароҳатидан қайтишини гол билан нишонлади.
Жиддий қаршилик
Қайд этиш керакки, ўтказилган тезкор гол майдон эгаларининг руҳини синдирмади. Арагонликлар тезда ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланишди. Аммо Авиланинг кучли ва аниқ зарбасини Куртуа бартараф этди. Майдон эгалари биринчи бўлим охирида босимни кучайтиришди, иккинчи бўлим боши ҳам майдон эгалари устунлигида ўтди. Вазиятлардан бирида Мелеронинг кучли зарбаси дарвоза тўсинидан қайтди, Феррейро бельгиялик дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, гол уролмади.
📛 THIBAUT COURTOIS 📛
— LaLiga (@LaLigaEN) 9 декабря 2018 г.
Fine stop from the in-form @realmadriden 'keeper! 😎#HuescaRealMadrid pic.twitter.com/8heobeefqL
Йовановичнинг бенефиси

Майдон эгаларининг ҳужумларини сабот билан қайтариб турган мадридликлар иккинчи бўлим ўрталарида яна назоратни қўлга ола бошлашди. Бэйлнинг икки зарбасини мезбонлар дарвозабони Йованович қайтариб қолди. Дублни расмийлаштириш учун уринишлари беҳуда кетган Бэйл ўз ўрнини Асенсиога бўшатиб берди. Унинг кетиши билан «Реал» ҳужумларида кескинлик пасайди, ўйин охирида мезбонлар тинимсиз ҳужумлар уюштиришди, аммо тўп меҳмонлар дарвозасига киришни истамади. «Реал» аутсайдерга қарши ўйинда қийин ғалабага эришди, лекин бу очко жамоани тўртинчи ўринга олиб чиқди. Арагонликлар эса бу мавсум якунида яна Сегундага қайтиши ҳақиқатга яқин.
«Атлетико» – «Алавес» – 3:0 (Калинич, 25. Гризманн, 82. Родри, 87)
«Матрасчилар» Диего Костани бир неча ой муддатга йўқотди, Калинич эса бу вазиятда ўзини кўрсатиши мумкин эди. Хорватиялик футболчи Диего Симеоненинг ишончини оқлади - биринчи бўлим ўрталарида Ариаснинг пасидан унумли фойдаланиб, Ла Лигада биринчи голини урди.
Бу нафақат футболчининг ўзи учун, балки клуб учун ҳам руҳий жиҳатдан яхши ҳолат бўлди. «Атлетико» ҳам 4 ўйиндан буён биринчи бўлимда гол ура олмай келаётганди.
Бу тур арафасида тўртинчи ўринда бўлган «Алавес» «Реал»ни олдинга ўтказиб юбориш хавфи остида қолди ва иккинчи бўлимда тўлиқ куч билан олдинга ташланди. Аммо Гризманн қарши ҳужумда муваффақиятли ҳаракатланиб, меҳмонларнинг умидини сўндирди. Қўшимчасига Родри учинчи голни урди. Энди «Атлетико» иккинчи ўриндаги «Севилья»га етиб олди. Бу турда «Валенсия» меҳмони бўлган «Севилья» 90+2 дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.
Тур ўйинлари
Эйбар – Леванте 4:4 (1:2, 3:2)
Голлар: 1:0 – 8 Энрик, 1:1 – 9 Моралес, 1:2 – 25 Робер, 2:2 – 57 Эскаланте, 3:2 – 61, пенальти Шарлес, 4:2 – 65 Шарлес, 4:3 – 75, автогол Паулу Оливейра, 4:4 – 90 Майораль.
Реал Сосьедад – Вальядолид 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 16 Тони, 0:2 – 54 Антоньито, 1:2 – 62 Ойарсабаль.
Бетис – Райо Вальекано 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 59, пенальти Ло Чельсо, 2:0 – 76 Сидней.
Леганес – Хетафе 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 39 Кабрера, 1:1 – 64 Ньом.
Четлатиш: Перес (90).
Валенсия – Севилья 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 55 Сарабия, 1:1 – 90 Диакаби.
Вильярреал – Сельта 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар: 0:1 – 44 Браис Мендес, 0:2 – 49 Йокушлу, 0:3 – 51 Макси Гомес, 1:3 – 83 Бакка, 2:3 – 87 Бакка.
*«Атлетик» ва «Жирона» учрашуви бугун бўлиб ўтади
Турнир жадвали

Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
09:45 / 25.05.2025
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади
20:38 / 22.05.2025
Модрич «Реал»ни тарк этади
11:33 / 19.05.2025