Жаҳон | 07:30 / 11.12.2018
6824
1 дақиқада ўқилади

Абу-Дабида туя минган полициячилар пайдо бўлади

Фото: AD Police HQ, Facebook

БААнинг Абу-Даби полицияси туя минган махсус патруллар ташкил этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди. 

Абу-Даби полицияси бош қўмондони Муҳаммад ал-Румайсий бу қадам хавфсизликни таъминлашдан ташқари, амирлик анъаналарини сақлаб қолишга ҳам қаратилганини маълум қилган. 

“Полициячилар жиноятларнинг олдини олиш ва омма билан мулоқот қилиш учун энг юқори стандартлар бўйича ўқитилганлар”, деб айтган ал-Румайсий.

Таъкидланишича, туялардаги патрулларни нафақат чўл ҳудудларида, балки шаҳарларда ҳам учратиш мумкин бўлади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид