Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фан-техника | 11:24 / 12.12.2018
6234
1 дақиқада ўқилади
Tesla собиқ ходимидан 167 млн доллар ундириб олмоқчи
Фото: REUTERS
Tesla компанияси ўз собиқ муҳандис-технологи Мартин Триппдан 167 миллион доллар ундириб олишга қарор қилди. Бу ҳақда CNBC юридик ҳужжатларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Компаниянинг фикрига кўра, Трипп ноқонуний равишда журналистларга компания ҳақидаги маълумотларни хабар қилган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган баёнотлар билан чиққан. Бу маълумотлар Tesla акциялари қийматининг пасайишига олиб келди.
Триппнинг адвокати сўзларига кўра, бундай даъволар бемаъниликдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск Tesla’нинг «ўлишини» тахмин қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш