Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарада поезд ҳалокатга учради
Туркияда Анқарадан Кўняга йўл олган тезюрар поезд локомотив билан тўқнашиб кетди. Мамлакат Транспорт вазирлиги хабарига кўра, поезднинг иккита вагони рельслардан чиққан. Шунингдек, ер усти ўтиш жойи қулади.
Сўнгги маълумотларига кўра, Анқарадаги поезд ҳалокатида етти киши ҳалок бўлган, деб хабар қилмоқда NTV телеканали. Ҳаётдан кўз юмганлар орасида бир машинист ва олти нафар йўловчи бор.
Таъкидланишича, 46 киши жароҳат олган, улардан уч нафари оғир аҳволда экани айтилади.
Мамлакат прокуратураси ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
19:11 / 13.04.2025