Жаҳон | 11:10 / 13.12.2018
21986
1 дақиқада ўқилади

Антарктидадаги барқарор музликлар эришни бошлади

Фото: NASA

Америка космик агентлигидан маълум қилишларича, Шарқий Антарктидадаги аввал барқарор деб ҳисобланган музликлар эришни бошлади. Бу ҳақда NASA сайтида хабар қилинган.

Агентликдан қайд этишларича, илгари олимлар бу минтақада жойлашган музликлар глобал ўзгаришларга мойил эмас, деб ҳисобларди.

Хусусан, NASA ушбу ҳудуддаги энг йирик Тоттен музлиги эрий бошлаганини қайд этган. Олимларнинг огоҳлантиришича, агар у бутунлай эриб кетса, унда денгиз сатҳи 3 метрдан кўпроққа ошиб кетади.

Фото: NASA 

Шунингдек, NASA’дан қўшимча қилишларича, кичик ҳажмдаги музликлар ҳам эрий бошлади - Вандерфорд, Андервуд, Бонд ва Адамс. 

Фото: NASA 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эриб бораётган Антарктида остида сирли ҳудуд аниқланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид