Жамият | 13:50 / 13.12.2018
46085
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ДХХнинг сохта ходими қўлга олинди. У фуқароларни 100 минг долларга «ухлатган»

1955 йили Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган Ж.М. маҳаллий фуқарога ўзини Мудофаа Вазирлигининг махсус операциялар бўлимидан полковник, деб таништириб, уни келгусида Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилади ва эвазига 8 минг АҚШ доллари сўрайди. 

ЎзА’нинг ёзишича, у Қамаши тумани Ифтихор кўчасида жойлашган “Ҳунарманд” ошхонасида юқорида қайд этилган 8 минг АҚШ долларидан 4 мингини олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Тезкор тадбир давомида унинг ёнидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус операциялар бўлими, полковник Ж.М. номига сохта маълумотлар билан ёзилган қалбаки хизмат гувоҳномаси топилди.

Бундан ташқари, ўзини ДХХ ходими дея таништириб, одамлар ишончига кирган ва ҳокимият идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб бериш эвазига товламачилик қилиб, уларнинг пулини олиш билан шуғулланган Хива шаҳрида яшовчи 39 ёшли Д.Р.нинг ҳам ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди.

Аниқланишича, Д.Р. бир неча фуқарога ер участкалари ажратиб берилишида ёрдамлашишни ваъда қилиб, улардан жами 100 минг доллардан ортиқ миқдорда пул олган.

Ҳозирда М.Ж. ҳамда Д.Р.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид