Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ президенти Британия фуқаролигидан воз кечди
Ироқ президенти Барҳом Солиҳ Британия фуқаролигидан воз кечди.
Маълум қилинишича, Ироқнинг яқинда сайланган президенти британ фуқаролигидан мамлакат конституцияси талабига кўра воз кечган. Конституцияда юқори лавозимни эгалловчи давлат арбобларига бошқа давлат фуқаролигига эга бўлиш тақиқланган.
“У аввалги тузумга (Саддам Ҳусайн) нисбатан мухолиф фаолият олиб борган даврда унга фуқаролик берган Буюк Британияга ўз миннатдорлиги ва ҳурматини билдиради”, дейилган хабарда.
Солиҳ 2018 октябрь бошида Ироқ парламенти томонидан президент этиб сайланган. У аввал Ироқ Курдистони ҳукумати раҳбари лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид
21:33 / 09.04.2025
Германияда мамлакат фуқаролигини уч йил ичида олиш имконияти бекор қилинади
19:49 / 26.02.2025
Науру ҳукумати бюджетга маблағ тўплаш мақсадида «олтин паспортлар» дастурини ишга туширади
11:35 / 07.02.2025
Прагада россияликларга Чехия фуқаролигини бериш вақтинча тақиқланди
10:11 / 24.01.2025