Жаҳон | 07:39 / 18.12.2018
3190
1 дақиқада ўқилади

БМТ Бош ассамблеяси кибержиноятларга қарши курашиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди

Фото: Adam Rountree / AP

БМТ Бош ассамблеяси 17 декабрда Россия томонидан таклиф қилинган “Ахборот-коммуникация технологияларидан жиноий мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш” деб номланган резолюцияни қабул қилди. 

“Резолюция долзарб глобал таҳдидлардан бири бўлган кибержиноятчилик муаммосига жавоб излашни бошлашга туртки беради”, дейилган Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонасида.  

Таъкидланишича, “биринчи босқичда БМТ Бош ассамблеясида БМТ бош котибини жалб қилган ҳолда бу мавзуда сиёсий-ҳуқуқий мунозарани бошлаш кўзда тутилган”.   

Россия томонининг маълум қилишича, резолюция 36 та давлат ҳаммуаллифлигида яратилган. 

“Россия ташаббуси КХШТ ва ШҲТ, Африка, Лотин Америкаси ва Осиё давлатлари томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Эътиборлиси, резолюция қабул қилинишига АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари қарши чиқди. Кўринишича, улар бу соҳадаги умумий ечимлардан манфаатдор эмас”, деб қўшимча қилинган Россия ваколатхонасида.

Мавзуга оид