БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
Бироқ, минтақада бу борадаги энг кўп муаммо Ўзбекистон ва Қозоғистонда сақланиб тургани таъкидланди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги (UNHCR) Марказий Осиё бўйича бошқармаси экспертлари сўнгги ўн йил ичида ушбу минтақанинг постсовет республикаларида фуқаролиги бўлмаган шахслар сони етти баравар камайганини маълум қилди. Бу статистик маълумотлар Ашхободдаги брифингда янгради, деб хабар берди ТАСС.
Ушбу маълумотларга кўра, 2014 йилда минтақада фуқаролиги йўқ 252,2 минг одам бор эди. Жорий йилнинг 30 октябр ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 34,2 мингтага тушиб қолган.
Аниқлик киритилишича, ҳозир энг кўп ҳал этилмаган ҳолатлар Ўзбекистонга тўғри келади, бу ерда фуқаролиги бўлмаган 22,4 минг шахс қайд қилинган. Кейинги ўринда Қозоғистон (7,4 минг) ва Тожикистон (3,6 минг).
БМТ экспертларининг қўшимча қилишича, фуқаролиги бўлмаган шахс мақоми асосий ҳуқуқ ва хизматлардан, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва иш билан таъминлашни қийинлаштиради.
Таъкидланишича, Қирғизистон ва Туркманистон фуқароликсизлик муаммосини бутунлай йўқ қилган. БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ҳисоботига кўра, 2019 йилда Қирғизистон фуқаролиги йўқ шахслар бўлмаган дунёдаги биринчи давлатга айланди. Туркманистон расмийлари ҳам худди шундай муваффақиятга эришган.
Мавзуга оид
07:50
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024