Спорт | 09:37 / 18.12.2018
8690
1 дақиқада ўқилади

Месси «Барселона»да яна бир рекорд ўрнатди

Фото: Getty Images

Испания чемпионатининг 16-турида «Барселона» «Леванте»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Ла Лига расмий твиттерида маълум қилинишича, Месси якшанба куни Примерадаги 323-ғалабасини қўлга киритган. У чемпионатдаги ютуқли ўйинлар сони бўйича клуб рекордчиси – Хавидан (322) ўзиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала футболчи ҳам «Барселона» тарбияланувчилари саналади. Хави 1998-2015 йилларда кўк-анорранг либосда тўп сурган, айни пайтда эса Қатарнинг «Ал-Садд» клубида ўйнаяпти.

31 ёшли Месси эса Ла Лигада 2004 йил 16 октябрь куни дебют қилган. У – 572та гол муаллифи – «Барса» тарихидаги энг яхши тўпурардир. Бу борада энг яқин таъқибчиси – Сесар Родригес ундан икки баробардан ҳам камроқ – 232та гол урган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид