Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистон президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон томони Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг тинчлик масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ва тинч музокаралар бўйича ҳукумат гуруҳи тузиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ташқи ишлар вазирлигидан қайд этишларича, ушбу қарор кўп миллатли афғон жамиятининг барча қатламлари вакиллари тинч сиёсий жараёнда кенг иштирок этиши учун имкониятлар яратиши мумкин.
«Ўзбекистон шундан келиб чиқадики, Афғонистондаги вазиятга ечим топиш Марказий ва Жанубий Осиёда хавфсизликни таъминлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Ўзбекистон томонининг тахминича, Афғонистон барча сиёсий кучларни тинчлик жараёнига жалб қилиш мамлакат асосий тамойилга мутлақ риоя этса - фақат афғонлар ва Афғонистон халқи раҳбарлиги остида мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича сиёсий жараён давом этиши керак - давлатнинг тинч ривожи таъминланади», - дейилади ТИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистонга борганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025