Жаҳон | 10:59 / 19.12.2018
27572
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг энг бадавлат машҳур кишилари рейтинги эълон қилинди

Forbes нашри АҚШнинг энг бадавлат машҳур кишилари рейтингини тузди. 2017 йилдаги каби жорий йил учун рейтингда энг юқори ўринни 5,4 млрд долларлик бойлик билан режиссёр Жорж Лукас эгаллади.

Жорж Лукас
Фото: Getty Images

Рейтингнинг 2- ва 3-ўринларини режиссёр Стивен Спилберг (3,7 млрд доллар) ва телебошловчи Опра Уинфри (2,8 млрд доллар) ўзларида сақлаб қолишган.  

Стивен Спилберг
Фото: Getty Images
Опра Уинфри
Фото: AP

4-ўринни собиқ баскетболчи ва актёр Майкл Жордан эгаллаган. Унинг бойлиги ўтган йилга нисбатан 300 млн долларга кўпайиб, 1,7 млрд долларга етган. Энг бадавлат машҳур кишилар бешталигини “Кардашян оиласи” телешоуси иштирокчиси Кайли Женнер якунламоқда. Унинг бойлиги 900 млн долларни ташкил қилмоқда.  

Шунингдек, етакчи ўнталикдан рэп ижрочилар Дидди ва Жей-Зи, кўзбойловчи Дэвид Копперфильд, гольфчи Тайгер Вудс ва ёзувчи Жеймс Паттерсон жой олган.

Рейтингнинг барча иштирокчиларининг умумий бойлиги 18,7 млрд долларга баҳоланган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид