Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ольга Забелинская Швейцариядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди
Велоспортнинг трек йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Швейцарияда профессионал велоспортчилар ўртасидаги халқаро «Track Cycling Challenge» мусобақасида иштирок этишди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ольга Забелинская гуруҳ пойгаларида барча рақибларидан яхши натижа кўрсатди (48 очко) ва биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Лидия Бойлан (46 очко, Ирландия) ва Елена Чеккинига (44 очко, Италия) насиб қилди.
Забелинская кузда Францияда ўтказилган «Chrono des Nations» халқаро мусобақасида иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоасига дастлабки олтин медалини тақдим этганди.
Маълумот учун, ушбу халқаро турнир спортчиларга Токио 2020 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этади.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
21:20 / 09.05.2025
Швейцарияда қўшнисининг мушугига овқат берган аёл суд қилинмоқда
23:08 / 24.04.2025