Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича “Made in Uzbekistan” дастури амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда Жорий йил мобайнида мамлакатимизнинг ташқи иқтисодий соҳасида ташқи савдо ҳажми ва экспортни тизимли равишда жадал оширишга қаратилган таркибий ўзгаришлар амалга оширилгани, хусусан, валюта сиёсати либераллаштирилгани, маъмурий тўсиқлар бартараф этилгани, экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари учун нархларни шакллантириш ва тўловнинг бозор механизми жорий қилингани қайд этилган.
Рақобатбардош афзалликларга эга бўлган тармоқларда бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликларнинг сақланиб қолаётганлиги экспорт ҳажмларининг салмоқли ўсишини таъминлашга тўсқинлик қилаётгани санаб ўтилган.
Товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини тубдан ошириш, экспортбоп маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, ташқи савдо мувозанатини таъминлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларда ҳар томонлама кўмаклашиш Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:
- юқори қўшилган қийматга эга экспортбоп рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, хизматлар (туристик, тиббий, таълим, транспорт, қурилиш ва бошқалар) экспорти ҳажмини кескин ошириш ҳамда уларни кўрсатиш учун тегишли инфратузилмани жадал барпо этиш;
- ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришда ҳамкорларни излаш ҳамда ташкилотлар ва корхоналар билан шартномалар тузиш.
Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банкнинг Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинмоқда:
а) экспорт фаолиятига ахборот-таҳлилий кўмаклашиш бўйича:
- экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш;
- маркетинг, нарх шаклланиши, транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ҳамда божхона маъмуриятчилиги (шу жумладан, хориждаги) масалалари, “ягона дарча” тамойили асосида ташқи бозорларга кириш шароитлари бўйича экспорт қилувчиларга ва уларнинг чет элдаги ҳамкорларига ахборот ва маслаҳат кўмагини кўрсатиш;
- хорижий харидорни излашга ва экспорт шартномасини тузишга қадар музокаралар жараёнига, шу жумладан, уларнинг лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш;
- республика вазирликлари ва идоралари, вилоятлар ҳамда туман ҳокимликлари билан миллий маҳсулотларни чет элга экспорт қилиш, экспорт қилувчиларни экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар, мавжуд имтиёзлар ва преференциялар, ваколатли давлат органларининг вазифалари ва функциялари тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашда тизимли ҳамкорликни таъминлаш;
- ҳудудларда ахборот-маслаҳат марказлари тармоғини ташкил этиш;
- маҳаллий экспорт қилувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар базасини таъминлаш орқали электрон ташқи савдо майдончаларини юритиш, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига етакчи халқаро электрон тижорат майдончаларига кириш учун ёрдам кўрсатиш;
- ишончли сифатли маҳсулот етказиб берувчи сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳалоллигини исботлаш учун, шу жумладан, ҳар йили “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмасини, тармоқ ва минтақавий товарлар кўргазмалари ва савдо ярмаркаларини ўтказиш, халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш йўли орқали ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича “Made in Uzbekistan” дастурини амалга ошириш;
- экспорт қилишни бошлаётганлар учун ўқув семинарлари ва тренинглар, тадбиркорлар учун хорижий мамлакатларга ташқи савдо масалалари бўйича савдо миссиялари ташкил этиш ва ўтказиш;
б) экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш қисмида:
- экспорт қилувчи корхоналарни молиявий ресурслар билан таъминлаш, нохомашё экспорт ҳажми, миллий экспорт қилувчилар ва уларнинг маҳсулотларини сотиб оладиган мамлакатлар сонини оширишга кўмаклашиш;
- кўргазма стендларини ташкил этиш ва республика корхоналарининг халқаро савдо ярмаркалари, тақдимотлари ва реклама кампанияларида иштирок этиши, шу жумладан, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни потенциал бозорларда илгари суришни молиялаштириш;
- миллий маҳсулотларни хорижий ваколатли органлар томонидан расмийлаштирилиши орқали стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг ҳам республикадаги, ҳам хориждаги халқаро тизимларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий ёрдам кўрсатиш;
- молиявий қўллаб-қувватлаш ва миллий экспортни суғурталашнинг замонавий механизмларини муваффақиятли қўллаган хорижий мамлакатлар тажрибасини инобатга олиб, шу жумладан, халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда экспортолди ва экспортни молиялаштириш, экспорт кредитлари ва таваккалчилигини суғурталаш механизмларини жорий этиш;
- савдони молиялаштириш учун халқаро ва хорижий молия институтларининг қарзлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш;
- бошқа комплекс молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатиш.
Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
- Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигини ташкил этиш;
- “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига экспорт кредитлари ва операцияларини суғурталаш вазифасини юклаш ва уни Ташқи савдо вазирлигига ўтказиш;
- Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирини “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг раиси этиб сайлаш;
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари қошида савдо ваколатхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинмоқда.
Мавзуга оид
05:53 / 04.12.2021
Ўзбекистон Хитойга қуруқ мева экспортини кўпайтирмоқчи
15:49 / 09.10.2019
"Made in Uzbekistan" – Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмаси
20:15 / 30.11.2018
«Made in Uzbekistan»: Ташқи савдо вазирлиги кўргазма фаолларини тақдирлади (фотожамланма)
17:08 / 27.11.2018