Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Made in Uzbekistan»: Ташқи савдо вазирлиги кўргазма фаолларини тақдирлади (фотожамланма)
27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида старт берилган биринчи «Made in Uzbekistan» экспорт кўргазма-ярмаркаси бугун, 30 ноябрь куни ўз якунига етди. Ташқи савдо вазирлиги раҳбари Жамшид Ходжаев кўргазманинг энг фаол ва ёрқин иштирокчиларига сертификат ҳамда мукофотларни топширди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.

Энг инновацион стенд сифатида “Daiichi” компанияси эътироф этилди.
Энг кўп одам тўплаган стенд номинациясида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ғолиб деб топилди.
Энг кўп ахборот улашувчи стенд номинациясида “Ўзнефтмаҳсулот” тенгсиз дея эътироф этилди.
Энг кенг ассортимент номинациясида эса "Artel Engineering and Management" биринчиликни қўлга киритди.

Шунингдек, “Ўзэлтехсаноат” АК, “Ўзатосаноат” АЖ ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК ташкилий ишлардаги кўмаги учун тақдирланди.
Жамшид Ходжаев кўргазманинг барча иштирокчиларини қутлар экан, кичик бизнес вакилларига уларнинг ғоялари ва ташаббуслари учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Навоий кон-металлургия комбинати вакили Анвар Бобоевнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, ушбу кўргазма-ярмарка маҳаллий ишлаб чиқарувчилар салоҳиятини намойиш қилиш учун ажойиб имконият бўлди.
«Made in Uzbekistan» номи остидаги кўргазма ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини намойиш қилиш учун жуда яхши майдон вазифасини ўтади, яъни кўплаб чет эллик тадбиркорлар, катта корхоналар ва меҳмонлар бир жойда жамланди. Корхоналар маҳсулотларини вилоятларга бориб кўрмасдан, уларни бир жойда кўриш имкони берилди. Навоий кон-металлургия комбинати ўзининг заргарлик ва тўқимачилик маҳсулотлари, турли техникалари – чилангар станоклари, фрезер станоклари ва бошқа ускуналари билан қатнашди ва хорижий ишбилармонларнинг эътиборини жалб қилди. Кўргазма доирасида хорижлик тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли келишувларга эришдик», - дейди у.
Таъкидлаш жоизки, «Made in Uzbekistan» кўргазмасида инновацион технологиялардан тортиб, то миллий ҳунармандчилик маҳсулотларигача намойиш этилди. Бир неча кун давом этган ярмарка нафақат хорижий ишбилармонлар, балки маҳаллий аҳоли орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Хусусан, кўргазманинг учинчи кунига келиб, унга ташриф буюрувчиларнинг умумий сони 2 мингдан ошди. Уларнинг 1200 дан зиёдини маҳаллий аҳолиси ташкил этган бўлса, 800 нафардан ортиғи хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган вакиллар бўлди.
Қуйида кўргазма заллари бўйлаб фотосаёҳатга таклиф этамиз.












































Мавзуга оид
09:38 / 26.04.2025
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади
11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди
12:47 / 17.03.2025
Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари Олмаотада намойиш этилади
17:40 / 03.12.2024