Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёшлар халқаро фан олимпиадасида олтита медалга сазовор бўлди
Сингапурнинг ChemiCo компанияси томонидан кимё фани бўйича Жаҳон халқаро олимпиадаси ўтказилди.
Унда дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 193 нафар ўқувчи назарий билимлар, уларни амалиётда қўллаш ва таҳлил қилиш соҳасида ўзларини синаб кўришди. Олимпиадада 17та олтин, 24та кумуш ва 43та бронза медали эгалари аниқланган.
Ушбу халқаро интеллектуал форумда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган кимё фанлари номзоди Елена Дельяриди раҳбарлигида тайёргарлик кўрган Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчилари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, Жалолиддин Ҳабибуллаев олтин, Маҳбуба Тоирова кумуш медалига муносиб топилган бўлса, Равшан Носиров, Жавоҳир Акбаров, Жавоҳир Охунов ва Музаффар Матмуродов бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, ўзбекистонликлар жами олтита медални қўлга киритишди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
09:10 / 24.05.2025
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
17:28 / 28.03.2025