Иқтисодиёт | 09:16 / 22.12.2018
17959
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқаро қарз бозоридаги дебют учун 4 та банкни ёллади

Фото: Getty Images

Ўзбекистон ҳукумати долларли бондларни илк маротаба чиқаришни ташкил қилиш учун банкларни ёллади. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, Ўзбекистон халқаро қарз бозорларига чиқиш учун тайёргарликни якунлаяпти ва бондларни дастлабки чиқаришни ташкил қилиш учун тўртта банкни ёллади.

JP Morgan, Deutsche Bank, Citi ва Газпромбанк Ўзбекистон облигацияларини жойлаштиришни ташкил этиш учун ваколатларга эга бўлди.

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 500 миллион долларлик облигациялар жойлаштиришни режалаштирмоқда. Қайтариш муддати 5-10 йилни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Fitch Ratings Ўзбекистоннинг биринчи суверен рейтингини эълон қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид