Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси – кучли бешликда сўнгги ўн бир йилликнинг энг барқарор тўпурари
«Барселона» сардори Лионель Месси Испания чемпионатининг 17-турида «Сельта» дарвозасини ишғол этди. Учрашув 2:0 ҳисобида «кўк-анорранглилар» фойдасига ҳал бўлди.
Бу Леонинг Ла Лига ушбу мавсумидаги 15-голи бўлди. Натижада у, Opta маълумотига кўра, кучли бешлик чемпионатларининг сўнгги 11 мавсумидан буён камида 15тадан гол ураётган ягона футболчига айланди.
Месси қишки танаффусга Ла Лиганинг энг яхши тўпурари ва ассистенти сифатида йўл олмоқда: унинг ҳисобида юқорида таъкидланганидек 15та гол ва 10та самарали узатма бор.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта аргентиналик ҳужумчи бешинчи маротаба «Олтин бутса» совринини қўлга киритди.
Қўшимча сифатида, «Барса» Испания чемпионатида 2018 календар йилида жами 102та гол урди. Бу топ-5 лигалари бўйича энг яхши кўрсаткичдир.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025