Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Мўғулистонда Халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтади
2019 йилда Ҳиндистон, Мўғулистон ва Ўзбекистон ҳудудида V Халқаро армия ўйинлари ўтказилади.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Москвада «АрМИ-2019»ни ташкил қилиш масалалари бўйича конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия ва Ўзбекистон ҳарбий маҳкамалари делегациялари иштирок этди. Ушбу давлатлар ҳудудида танловлар ўтказиш режалаштирилмоқда.
Иштирокчилар ўйинлар мақсади, танловлар босқичларини ўтказиш тартиби, ахборот ва моддий-техника таъминоти масалалари, ҳарбий эшелонлар томонидан ҳарбий ҳамда махсус техника билан чегараларни кесиб ўтиш жараёни, шунингдек, ўйинлар судьялик комиссияси низомини муҳокама этишди.
2018 йилги Халқаро армия ўйинлари етти давлат - Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Хитой ва Россияда бўлиб ўтди. 2019 йилда Ҳиндистон, Мўғулистон ва Ўзбекистонда биринчи марта қатор танловларни ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:00 / 05.09.2021
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Халқаро армия ўйинларида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
18:43 / 23.08.2021
“Фориш” полигонида халқаро армия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди
16:43 / 22.08.2021
Фориш полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасидаги мусобақалар бошланмоқда
11:05 / 24.08.2020