Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан жисмоний шахс даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 181-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«181-модда. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ ставкалари
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига, бундан дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлар мустасно, 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.
Ўзбекистон Республикасининг резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади».
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025