Қирғизистонда хитойликларни йўқ қилишга чақирган икки киши қўлга олинди
Қирғизистоннинг Талас шаҳрида икки киши хитойликларни йўқ қилишга чақиргани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Turmush нашри хабар берди.
Қўлга олинганлар интернетда гўёки 300 минг хитойлик Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани ва улар йўқ қилинмаса, республика бир неча йилдан кейин Хитойнинг вилоятларидан бирига айланиши ҳақида маълумот тарқатишган.
Эркакларнинг хатти-ҳаракати миллий адоватни қўзғатиш деб баҳоланган. Ушбу иш бўйича материаллар миллий хавфсизлик қўмитасига топширилган.
Аввалроқ Бишкекда қирғизларнинг Хитойда таъқиб қилинишларига қарши норозилик акцияси ўтган. Таъкидланишича, қирғизлар Хитойда “қайта тарбиялаш лагерлари”га юборилиб, у ерда ишлашга ва хитой тилини ўрганишга мажбур қилинмоқдалар. Намойиш иштирокчилари барча хорижликлар Қирғизистонни бир ой ичида тарк этишларини талаб қилишган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024