Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фориш ва Нурота туманларини боғловчи темир йўл тармоғи қурилади
Ўзбекистонда Жиззах вилояти Фориш туманини Навоий вилояти Нурота тумани билан боғловчи темир йўл тармоғи қурилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда айтилган.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда Жиззах вилояти Фориш туманини Навоий вилояти Нурота тумани билан боғловчи темир йўл тармоғини қуриш масаласини ҳар томонлама ўрганиб чиқади.
Шунингдек, ҳукумат Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясига мазкур масала бўйича асослантирилган таклифлар киритади.
Мавзуга оид
22:21 / 08.05.2025
Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди
17:53 / 17.04.2025
«Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилди
12:08 / 24.03.2025
Нуротада боғча болаларига яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди
21:36 / 30.12.2024