Жаҳон | 22:40 / 28.12.2018
18117
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги ягона альбинос-орангутан ёввойи табиатга қайтарилди

Дунёдаги ягона альбинос-орангутан икки йилга яқин давом этган реабилитациясидан кейин яна ёввойи табиат қўйнида яшамоқда.

Борнеонинг орангутанларни қутқариш жамғармаси Алба деб номланган бу орангутанни 2017 йил Индонезиянинг Марказий Калимантан вилоятидаги Танггиранг қишлоғи ёнида оғир аҳволда топиб олган. Урғочи орангутан жамғарма ходимлари томонидан оёққа турғазиш учун олинган. Умумий ҳисобда Альба мутахассислар назоратида 20 ойдан кўпроқ бўлди.

Альба альбинизмга учраган фанга маълум ягона орангутан бўлиб, мутахассисларнинг таъкидлашича, унинг бу хусусияти ёввойи табиатда омон қолиш имконларини камайтиради. Мисол учун, орангутаннинг ноодатий ранги унинг қолган орангутанлар билан ижтимоийлашувини қийинлаштириши мумкин.   

Алба тиклангандан кейин ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Бироқ мутахассислар Албанинг аввалги шароитларга қайтиши қанчалик муваффақиятли кечаётганини билиш мақсадида унинг ортидан олти ой давомида кузатув олиб боришади.

Мавзуга оид