Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган фарзандни парвариш қилаётган оналар учун алоҳида нафақа тури жорий этилади
Президент парламентга мурожаатномасида пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақида гапирди.
«Айни вақтда ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг оила аъзоларини, ўн олти ёшгача даврдаги боқувчисини йўқотганларни ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи доимо эътиборимизда туриши керак.
Умрини ногирон фарзандни парваришга бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этамиз. Ўйлайманки, бу адолатдан бўлади. Биз давлат бўлиб бу оналарга эътибор бермасак, бу ноинсофлик бўлади», деди президент.
Президентнинг ушбу сўзларини йиғилганлар гулдурос қарсаклар билан қарши олишди.
Мавзуга оид
16:39 / 15.05.2025
Пенсия тизими хусусий секторга берилиши рад этилди
12:05 / 20.12.2022
Барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади
21:35 / 21.11.2019
Ўзбекистонда уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтилади
21:43 / 21.10.2019