Жаҳон | 00:50 / 30.12.2018
3552
1 дақиқада ўқилади

Ганновер аэропорти номаълум шахснинг автомобилда бостириб кириши сабабли вақтинча ишламади

Фото: Holger Hollemann / AP

Германиядаги Ганновер аэропорти номаълум шахснинг автомобилда бостириб киришга уриниши сабабли парвозларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда шаҳар полициясининг Twitter саҳифасида хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, номаълум эркак автомобилда катта тезликда келиб шлагбаумга урилган ва учиш-қўниш йўлагига киришга уринган. У қўриқлаш хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва қўлга олинган. Оқибатда аэропорт иши вақтинча тўхтатилган.

20 декабрда Штутгарт аэропортида хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳамда бошқа аэропортлар ҳам шубҳали шахслар томонидан таҳдид бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилганди. Қайд этилишича, бир неча нафар шахс аэропорт ва унга ёндош биноларни «мунтазам равишда кузатишган».

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид