Спорт | 22:54 / 05.01.2019
26661
1 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги мезбонлар учун муваффақиятсиз бошланди

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги старт олди.

Мусобақанинг илк ўйинида А гуруҳи вакиллари БАА ва Баҳрайн терма жамоалари беллашди. 

Ўйиннинг 79-дақиқада Роҳаймий гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 88-дақиқада Аҳмад Халил ўта шубҳали тарзда белгиланган пенальтини (тўп меҳмонлар жарима майдонидан узоқлаштирилганда аввалига ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатди, кейин қарорини ўзгартириб, 11 метрлик нуқтани кўрсатди, у тўп ҳимоячилардан бирининг қўлига теккан деб топди) аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Бу натижа ўйин охирига қадар ўзгармади.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида эртага Таиланд ва Ҳиндистон беллашади.

Осиё Кубоги
А гуруҳи, 1-тур
5 январь
БАА – Баҳрайн 1:1

Голлар: Аҳмад Халил (88 пен) – Ромайҳий (79)

 

Мавзуга оид