Жаҳон | 17:12 / 07.01.2019
23084
1 дақиқада ўқилади

Москвада 4 мингдан ортиқ кераксиз автомобиллар топилди

Жамоат тартибини сақлаш бўйича фаоллар 2018 йил давомида Россия пойтахтида 4,1 минг донадан ортиқроқ машина ташлаб кетилганини қайд қилишди.

«Москва» агентлигининг коррупцияга қарши кураш ҳудудий департаментига таяниб маълум қилишича, бу автомобиллар тўғрисидаги маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига жўнатилган.

Фаоллар нафақат ташлаб кетилган, балки эҳтиёт қисмлари ечиб олинган автомобилларни ҳам назоратга олишган.

«Москва автомобиллар қўйиш жойлари маъмурияти» маълумотларига кўра, 2013 йилдан буён махсус жойларда 5 мингдан ортиқ эгасиз автомобиллар тўпланиб ётибди. Уларнинг аксарияти йўллардаги турли қоидабузарликлар туфайли эвакуация қилинган ва жаримага тортилган автомобиллардир. Бундай машиналарнинг эгалари жарималарни тўлаб, ўз мулкларини олиб кетишдан кўра эски машиналаридан воз кечиб қўя қолишни афзал билишган.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид