Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзэлтехсаноат»: 2019 йилда Ўзбекистонда тиббиёт техникалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Ўзбекистонда 2019 йилдан тиббиёт соҳасида фойдаланиладиган электротехникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзэлтехсаноат» биносида ташкил этилган ОАВ вакиллари билан учрашувда уюшма раиси Алишер Абдуллаев маълум қилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири. Абдуллаев, Ўзбекистонда маҳаллий электротехника ишлаб чиқарувчиларни нима учун вақтинча қўллаб-қувватлаш зарурлиги хусусида фикрлари билан ўртоқлашар экан, янги йўналишларни ҳам ўзлаштириш борасида ишлар олиб борилаётгани хусусида режалар билан ўртоқлашди.
«Хитойда ислоҳотлар 70-йилларда (ўтган асрнинг – таҳр.) бошланган. Бизда энди бошланяпти. Бугунги кунда Хитойни қувиб етиб олишимиз қийинроқ, чунки энди бошланмоқда. Айниқса, маиший ва электротехникаларнинг янги йўналишлари. Ҳозирдан, уларни катта “денгиз”га (рақобатга) ташлаб қўйиш бўлмайди. Сал асраб туришимиз керак.
Худо хоҳласа, бу йилдан бошланади, тиббий техникаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Ҳозирда, 2-3та йирик компаниялар қизиқиш билдириб, бизга келмоқда. Ўтган йили улар билан меморандумларни ҳам имзолаганмиз. Шу билан бизда янги йўналиш пайдо бўлади. Уларни ҳам ҳимоялаймиз. Биз учун охирги натижа, уларнинг барчаси экспорт қилиши керак», - деди Алишер Абдуллаев матбуот анжуманида.
Мавзуга оид
13:54 / 05.09.2024
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг фаолияти тубдан ўзгартирилади
17:14 / 24.08.2024
Eltech-Lab энергосамарадорлик синовларини ўтказа олмади. Товарлар ярим йил божхонада қолиб кетган
18:05 / 20.02.2024
Маиший техника импортида янги талаб. Энергосамарадорлик тестлари кўп вақт ва харажат талаб қиляпти
19:09 / 02.05.2023