Ўрта ер денгизида 3 йил ичида 650 мингдан кўпроқ муҳожир қутқарилди
Ўрта ер денгизида Европа Иттифоқининг ноқонуний муҳожирлар ташувчиларига қарши ҳарбий-денгиз операцияси натижасида 3 йил ичида Африка ва Яқин Шарқ давлатларидан 650 мингдан кўпроқ муҳожир қутқарилди. Бу ҳақда миграция, ички ишлар ва фуқаролик масалалари бўйича еврокомиссар Димитрис Аврамопулос маълум қилди.
“Европа Иттифоқи 2015 йилдан бери денгизда ўлим сонини 36 фоизга қисқартириб, 650 мингдан кўпроқ муҳожирни қутқаришда ёрдам берди”, деб айтган Аврамопулос журналистларга.
Декабрда Европа Иттифоқи давлатлари 2019 йил март охиригача “София” миссияси мандатини узайтиришга келишиб олишган. Бу миссиядан асосий мақсад Ўрта ер денгиз орқали муҳожирлар ташувчиларига қарши кураш ва одамларни қутқариш ҳисобланади.
Кейинчалик “София” номини олган EUNAVFOR MED операцияси 2015 йилдан бери амал қилади ва Ўрта ер денгизи орқали Европага ўтмоқчи бўлган муҳожирларни қутқаришга қаратилган.
Мавзуга оид
21:24 / 18.08.2024
Бир кун ичида 500 га яқин ноқонуний муҳожир қайиқларда Буюк Британияга кириб келди
23:41 / 23.09.2021
Оқ уй ҳаитилик муҳожирлар ортидан отлиқ полиция қувламаслигига ваъда берди
20:25 / 02.06.2021
Мутахассислар жаҳон иқтисодиётини 2 бараварга ўстириш усулини айтишди
21:33 / 16.05.2021