Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen гуруҳи рекорд савдолар қайд қилди
Таркибига 12 та бренд кирувчи Volkswagen немис автогигантининг дунё бўйлаб 2018 йилдаги савдоси 2017 йилдагига нисбатан 0,9 фоизга ўсиб, янги рекорд қиймат – 10,83 млн дона автомобилни ташкил қилди.
Таъкидланишича, гуруҳнинг бирданига 5 та бренди: Volkswagen, Skoda, Seat, Porsche ва Lamborghini янги тарихий максимумларга эришди.
Декабрда компания Ганновер ва Эмденда жойлашган корхоналаридан яқин йилларда 7 мигга яқин ходимни бўшатиб юборишини эълон қилганди. Маълум қилинишича, бу заводларда ҳозирда 22 минг киши ишлайди, яъни ходимлар қисқартирилиши деярли 30 фоизни ташкил қилади.
Бунга эса Volkswagen’нинг электромобиллар ишлаб чиқаришга каттароқ кўламда ўтиш режаси сабаб ҳисобланади. Бунда бир қатор мутахассисликларга эҳтиёж йўқолади.
Мавзуга оид
11:43 / 26.05.2025
Фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган савдо марказлари ишга туширилади
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
08:12 / 29.04.2025