Қирғизистон ташқи ишлар вазири Татьяна Каримова билан учрашди

Фото: АКИpress
Жорий йилнинг 11 январь куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов музейига ташриф буюрди.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, делегация Ўзбекистон биринчи президентининг рафиқаси Татьяна Каримова билан учрашган. У делегацияга Ислом Каримовнинг 80 йиллиги ва Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан ташкил этилган кўргазма ҳақида батафсил маълумот берган.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Ўзбекистон биринчи президенти музейининг меҳмонлар китобида ёзув қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид

07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

20:07 / 20.05.2025