Жаҳон | 14:28 / 14.01.2019
18924
2 дақиқада ўқилади

Сартарош автобусда ухлаб қолган қизнинг сочини кесиб ташлади ва ҳибсга олинди

Фото: Shutterstock

Хитойда кекса ёшли эркак автобусда ухлаётган йўловчининг сочларини кесиб қўйди ва ҳибсга олинди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

Ҳодиса Гонконгда 13 январь, якшанба куни содир бўлган. Воқеага гувоҳ бўлган шахс сўзларига кўра, 65 ёшли йўловчининг олдидаги қаторда ўтирган қизнинг от думига ўхшаш соч турмагидан жаҳли чиққан. Унинг сочлари шу қадар узун бўлганки, ҳатто тиззаларига қадар тушиб турган. Охир-оқибат эркак сумкасидан қайчи чиқариб, бир неча сантиметр сочни кесиб ташлади. Нашр суҳбатдошининг таъкидлашича, йўловчи маст бўлмаган.

Воқеага гувоҳ бўлганлар эркакдан тўхташни сўрашган ва қизни уйғотишган. Сочи кесиб ташланган йўловчининг бундан жаҳли чиққан ва йиғлаб юборган. Ҳайдовчи полицияни чақирди. Айбдор шахс яқин бекатда қочиб қолишга уринди, аммо йўловчилар уни ушлаб олишган.

Бир неча бекатдан сўнг, полициячилар эркакни жисмоний зарар етказишда гумонлаб ҳибсга олишди. Тахминан юз нафардан ортиқ бўлган қолган йўловчилар бошқа автобусга ўтиришга мажбур бўлишди. Ҳибсга олинган шахснинг полициячиларга маълум қилишича, сартарош-стилист бўлиб ишлайди, шунинг учун ўз ёнида доимо қайчи олиб юради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид