Жаҳон | 21:28 / 14.01.2019
7593
1 дақиқада ўқилади

Хитойликлар Ойда 3D-принтер ёрдамида база қурмоқчи

Фото: China National Space Administration

Хитойнинг аэрокоинот соҳаси муҳандислари “Чанъэ-4” станциясини Ойга муваффақиятли қўниб, ишлай бошлаганидан кейин 3 ўлчамли босма технологияларини қўллаган ҳолда Ойда база қуришни бошламоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

Таъкидланишича, Ернинг йўлдошидаги бундай объект Марсдаги миссия учун 3 ўлчамли босма ёрдамида қуриш технологияси синаладиган полигонга айланиши мумкин.

Хитойлик мутахассисларнинг фикрича, Ой базаси қурилишини жорий йил охирида бошлаш мумкин. Ой сиртида биринчи объект унга “Чанъэ-5” қурилмаси қўнгандан кейин босилиши мумкин. Хитой миллий коинот бошқармасида таъкидланишича, лойиҳа унча қимматга тушмайди: модулнинг Ойга жўнатилиши ва ерликлар учун Ойда илк “уй” қурилиши бир километр узунликдаги метро қуриш харажатларига тенг экан.

Мавзуга оид