Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда Осиё кубоги ўйинларини ТВ орқали кўришда муаммолар юзага келмоқда — эксперт фикри
Ушбу Осиё кубоги Ўзбекистондан энг кўп мухлислар ташрифи билан ҳам ёдда қолмоқда. Лекин уларнинг аксарияти Амирликларда бўла туриб, маҳаллий ТВ орқали Осиё кубоги ўйинларини томоша қилиш бахтидан мосуво.
Яқин шарқ давлатларида ишлаган таниқли ҳамюртимиз, журналист ва футбол функционери Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида бунга тушунтириш бериб ўтди.
“Аслида, бу катта янгилик эмас. Бу минтақада ОФК ва ФИФАнинг барча мусобақалари учун телевизион ҳуқуқлар BeInSport каналига тегишли ва у ўз ҳуқуқини текинга ҳеч ким билан бўлишмоқчи эмас. Бу табиий. Канал ўзи пул ишламоқчи. Масалан, Қатарда ҳам турнирнинг барча ўйинлари трансляция қилинадиган алоҳида каналга обуна бўлиш 91 риёл (роппа роса 25 доллар) туради. Бу турнирга бир марталик, яъни бир ойга обуна бўлиш баҳоси.
ЖЧ-2018 матчларини трансляция қилган каналга обуна 100 доллар, ЕВРО-2016 ники эса 80 доллар атрофида бўлган.
Умуман, BeInSportʼнинг 20 та спорт каналларидан фақат 3 тасинигина барча кўриши мумкин. Ҳаттоки УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европанинг етакчи лигалари ўйинларини ҳам бу минтақада текинга кўриб бўлмайди. BeInSport обунаси талаб этилади. Боз устига, Яқин Шарқнинг бошқа давлатларидаги умумий текин каналларда ҳам бу трансляцияларни қонуний кўришнинг имкони йўқ. Айтайлик, агар Матч-ТВ АПЛ ўйинини (менинг Картина-ТВ обунам каналлари ичида у бор) трансляция қилаётган бўлса, биз ўйин ўрнига қора экранни кўрамиз. Шу сабабли Матч-ТВси бор пакетлар ва BeInSport ўртасида танлашга тўғри келади.
Жорий сиёсий инқироз шароитида BeInSportʼга нисбатан БАА ва Саудия Арабистонидаги чекловларга тўхталадиган бўлсак, бундай муаммонинг борлиги ҳақиқат. У ОФК Чемпионлар лигаси ва ЖЧ саралаш ўйинларида журналистларнинг ишини ташкил қилишга ҳам, янги обуначиларни расмийлаштиришга ҳам тааллуқли.
Қайд этиб ўтиш жоизки, ОФК Осиё кубогининг жорий турнирида канал журналистларининг иши билан боғлиқ муаммоларнинг барчасини бартараф этишнинг уддасидан чиқишди. Уларга стадионларда муаммо туғдирилмаяпти. Ҳаттоки маҳаллий ташкилий қўмита раҳбарларидан бири жонли эфирда интервью беришдан ҳам ўзини олиб қочмади. Сиёсий инқироз энди авж олаётган паллаларда БАА ва Саудия Арабистони клублари кўп минглик жарималарга қарамасдан, BeInSportʼга интервью беришни тақиқлаб қўйишган эди.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025