Осиё Кубоги: Ҳиндистон турнирни тарк этди, яна 3 жамоа плей-оффга чиқди
Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида А гуруҳида 3-тур учрашувлари ўтказилди.
Биринчи турда Таиланд устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ўзига хос сенсация қилган Ҳиндистон терма жамоаси турнирни эрта тарк этадиган бўлди.
Иккинчи турда БААга мағлуб бўлган ҳиндистонликлар учинчи турда Баҳрайн билан ўйинда охирги дақиқаларда пенальтидан гол ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва гуруҳда охирги ўринда қолди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда турнир мезбонлари БАА Таиланд билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Шу тариқа, БАА терма жамоаси 5 очко билан гуруҳда биринчи, Таиланд терма жамоаси 4 очко билан иккинчи бўлди. Ҳиндистонни мағлуб этган Баҳрайн терма жамоаси 4 очко билан гуруҳда учинчи бўлди (баҳрайнликларда тўплар нисбати яхши бўлсада, ўзаро ўйинда таиландликларга мағлуб бўлишган) ва учинчи ўринни эгаллаган 4та жамоа сафига кириб, плей-оффга чиқди.
Осиё Кубоги
А гуруҳи, 3-тур
Ҳиндистон – Баҳрайн 0:1
Гол: Рашид (90 пен)
Ҳиндистон – Гурприт Сингҳ-Сандҳу, Жинган, Субҳасиш Босе, Прита Котал, Анас Эдатҳодика (Салом Ранжон Сингҳ, 4), Пронай Ҳалдер, Роулин Боргес, Ҳаличаран Нарзари (Анирудҳ Тҳапа, 79), Ашиқи Куруниян (Жеже Лалпекҳлуа, 46), Сунил Чҳетри, Балвант Сингҳ.
Баҳрайн – Саййид Шуббар Алавий, Волид Муҳаммад Ал-Ҳаём, Ҳамад Муҳаммад Аш-Шамсон, Аҳмад Али Жума (Сами Ал-Ҳусайний, 78), Абдулваҳоб Али Ас-Софий (с), Саййид Ризо Исо, Жамол Рашид, Али Жаъвар Мадон (Муҳаммад Марҳун, 55), Сайййид Зиё Саййид, Муҳаммад Саъд Ар-Румайҳий, (Абдулла Юсуф Ҳалол, 61), Кумайл Ҳассан Ал-Асвад.
Огоҳлантиришлар: Аш-Шамсон (64), Бугаммар (90).
БАА – Таиланд 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 7 Мабҳут, 1:1 – 41 Пуангчан.
БАА – Холид Ийсо, Аҳмад Исмоил, Ал-Ҳассан Солиҳ, Мажид Ҳасан Аҳмад, Халифа Ғаним, Муҳаммад Ғариб, Ҳалфан Муборак (Исмоил Матар, 84), Бандар Муҳаммад (Муҳаммад Абдурраҳмон, 46), Али Аҳмад Мабҳут, Исмоил Ал-Ҳаммади (Аҳмад Халил, 74), Али Салмийн.
Таиланд – Сиварак Тедсунгнен, Адисорн Промрак, Чунуонси (Кердкээв, 31), Бунматхан, Тхонгсонг, Кесарат (Анан, 90), Пуангчан, Сонгкрасин, Крайсон (Джайдед, 64), Дангда, До.
Огоҳлантиришлар: Промрак (7), Солиҳ (34), Тхонгсонг (79).
Мавзуга оид
16:57 / 25.11.2024
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024