Президентнинг Ҳиндистонга ташрифи бўйича расмий маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун 2019 йил 17-18 январь кунлари ушбу мамлакатда амалий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Давлатимиз раҳбари саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди, шунингдек, Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлиги, халқаро ва минтақавий сиёсат масалаларини муҳокама қилиш учун Бош вазир Нарендра Моди билан музокаралар ўтказади», дейилади хабарда.
Бош вазир Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган «Жўшқин Гужарат» саммити минтақадаги энг йирик халқаро форум ҳисобланади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, халқаро ташкилот ва трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, етакчи таҳлилчилар, экспертлар иштирок этади.
Анъанага кўра, глобал иқтисодиётни ривожлантириш, савдо соҳасидаги шерикликни кенгайтириш, инвестициялар жалб қилиш, илғор технологиялар ва билимлар алмашишга доир долзарб масалалар форум иштирокчилари диққат марказида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонда ташриф билан бўлганди. Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказганди.
Мавзуга оид
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024