Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳадзиме Мориясу: «Хотиржамликни сақлаб қола олганимиз ютуғимиз бўлди»
Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасидаги Япония–Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Япония терма жамоаси бош мураббийи Ҳадзиме Мориясу иштирокида ўтди.
«Биз ўз мақсадларимиздан бирига етдик – дастлабки босқичдаги барча ўйинларда 3 очко ишлаб, гуруҳ ғолиби бўлдик. Эндиликда бутун мусобақани ана шундай барқарор ҳолда ўтказмоқчимиз», деди Мориясу анжуманнинг кириш қисмида.
Япония термаси бош мураббийи жамоа бугунги ўйинда аввалги икки баҳсдан фарқли ўлароқ анча тартибли ва жисмонан тетикроқ ўйин кўрсатгани ҳақидаги фикрга қўшилишини ҳам қайд этиб ўтди. «Аввало, бугунги баҳс учинчиси экани ҳам аҳамиятга эга бўлди. Бугун футболчилар ҳисобда олдинда бораётган вазиятда хотиржамликни сақлаб қола олишди. Шунингдек, жамоам жисмоний жиҳатдан ҳам яхши даражада ўйин ўтказдилар. Бугунги ўйинга тест-синов сифатида қараганимиз йўқ», – деди японлар устози.
Ҳадзиме Мориясу нимчорак финалдаги рақиблар тўғрисида берилган саволга қуйидагича жавоб қилди: «Қатар ҳам, Саудия Арабистони ҳам кучли рақиблар. Қай бирига қарши тушмайлик, нимчорак финалгача кучли тайёргарлик кўриб боришимиз керак».
Мураббийнинг таъкидлашича, Япония термаси ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳимоядан ҳужумга ўтишда яхшироқ ҳаракат қилган. «Бугун биринчидан намойиш этган ўйинимизнинг савияси, қолаверса биринчи голдан кейин ўзимизни йўқотиб қўймаган ҳолда дарҳол ҳисобни тенглаштириб олганимиз якунда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди», – дея қўшимча қилди япониялик мутахассис.
Япония терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистонга қарши баҳсда жамоанинг асосий футболчиларини захирада қолдиришига қуйидагича изоҳ берди. «Биринчидан, аввал ҳам таъкидлаганимдек, мусобақа орқали бир жамоа сифатида ҳамжиҳатлик билан ўйнашни шакллантириб боришни ҳам мақсад қилганмиз. Иккинчидан эса мен таркиб танлашда футболчиларнинг жорий ҳолатини ҳам ҳисобга олдим ва баъзи масалаларда таваккал қилишни истамадим».
Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги учала ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган Япония терма жамоаси плей-оффдаги илк рақибини айни дақиқаларда давом этаётган Саудия Арабистони–Қатар ўйинидан сўнг билиб олади. Японлар ушбу баҳсда мағлуб бўлган жамоа билан, дуранг қайд этилган тақдирда эса Саудия Арабистони билан 21 январь куни Шаржа шаҳрида баҳслашади.
Мавзуга оид
11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма
17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди
18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди
17:58 / 20.12.2024