Жаҳон | 00:47 / 18.01.2019
15639
1 дақиқада ўқилади

Британия қироличасининг турмуш ўртоғи йўл-транспорт ҳодисасига учради   

Британия қироличаси Елизавета II’нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп 17 январда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ВВС маълум қилди

Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси Филипп ва қиролича рождество байрамидан бери қолаётган Сандрингем яқинида юз берган.

ЙТҲ вақтида рулда ким бўлгани маълум қилинмаган. Шуниси маълумки, герцог баъзида Land Rover автомобилини бошқариб туради.

Воқеа жойидан олинган суратда Филиппникига ўхшаш ёнбошлаган Land Rover’ни, йўл четида эса иккинчи енгил автомобилни кўриш мумкин. Полиция ЙТҲга иккита автомобил учраганини маълум қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид