Спорт | 21:00 / 18.01.2019
9838
1 дақиқада ўқилади

«Челси» Азарни трансферга қўяди

«Челси» клуби яримҳимоячи Эден Азар бўйича якуний қарорга келди.

Le 10 Sport хабарига кўра, 28 ёшли бельгиялик ёзда трансферга қўйилади ва сотиб юборилади. Сабаби – футболчининг янги шартномани имзолашдан бош тортиши.

Азарнинг «Челси» билан имзолаган шартномаси муддати 2020 йил ёзигача мўлжалланган. Футболчини бепул қўлдан чиқармаслик учун, клуб раҳбарияти уни ёздаёқ сотиб юборишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» клуби Азарга асосий даъвогар сифатида қаралмоқда. Жорий мавсумда у 21 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид