Жаҳон | 17:14 / 18.01.2019
3476
1 дақиқада ўқилади

Швецияда сиёсий инқироз тугади. Стефан Левен мамлакат бош вазири бўлди

Фото: AP

Швеция парламенти социал-демократлар етакчиси Стефан Левенни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлаш учун овоз берди. Бу ҳақда SVT хабар қилмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, парламент қарори Швециядаги сиёсий инқироз якунланишини англатади.

Қайд этилишича, Левен мамлакат вазирлар маҳкамасига қаторасига иккинчи марта раҳбарлик қилади.

Шу билан бирга, Швециядаги сиёсий инқироз 131 кун давом этди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Швеция парламенти бош вазирга ишончсизлик вотуми эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид