Жаҳон | 12:47 / 19.01.2019
6544
1 дақиқада ўқилади

Бали оролида хорижлик сайёҳлар учун солиқ жорий этилади

Фото: Pixabay

Индонезиянинг Бали ороли ҳукумати хорижлик сайёҳларга ўн доллар миқдорида солиқ жорий этишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда маҳаллий маъмуриятга таяниб The Straits Times хабар берди.

Хабарда айтилишича, сайёҳлик солиғидан тушган тушум атроф-муҳит ва Бали маданиятини сақлаб қолиш бўйича дастурларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Қайд этилишича, оролда пластик чиқиндилар муаммоси долзарб ҳисобланади.

"Сайёҳлар тушунишади. Улар атроф-муҳит ва маҳаллий маданиятни сақлаб қолиш учун пул тўлашдан мамнун бўлишади ", деган губернатор Ваян Костер.

Ҳозирда сайёҳлик солиғи қандай тарзда олиниши муҳокама қилинмоқда. Солиқ миқдори авиачипта нархига киритилиши ёки аэропортларда олиниши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид