Ўзбекистон | 09:30 / 20.01.2019
29660
1 дақиқада ўқилади

Пайариқ тумани ҳокими ортидан биринчи ўринбосар ҳам алмашди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманига ҳокимнинг биринчи ўринбосари тайинланди.

Zarnews хабарига кўра, вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган Ўткир Орифжонович Ҳамроқулов Нажмиддин Баҳриевич Сулаймонов ўрнига туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.

Нажмиддин Сулаймонов 2018 йил бошидан буён ҳокимнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Бундан аввалроқ, президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ортидан Пайариқ тумани ҳокими Абдумўмин Суннатович Жўраев ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилганди.

Мавзуга оид