Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги хонадонда 108 туп «кўкнори» ўсимлиги экилгани аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 28 апрель куни соат 11:20да ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Каттасайдов МФЙ қишлоғида яшовчи Б.З.нинг яшаш хонадони томорқаси кўздан кечирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, уйнинг томорқа қисмида 2 квадрат метр ер майдонида 108 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Б.З. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган, Б.З. ўз кўрсатмаларида ушбу тақиқланган экинни бир неча йилдан буён “бронхиал астма” касаллиги борлиги учун келгусида ўзини истеъмоли учун экиб парваришлаб келганлигини баён қилган.
Мавзуга оид
08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
11:50 / 25.03.2025
Ҳудудларда салкам 100 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди
14:36 / 16.03.2025