Ўзбекистон | 10:33 / 21.01.2019
41579
5 дақиқада ўқилади

«Қонун атайин коррупцияга имкон берадиган қилиб ёзилиши мумкин». Иқтисодчининг коррупция тўғрисидаги мулоҳазалари

Ўзбекистон учун энг керакли ислоҳот ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва адолат тизимини йўлга қўйиш, дея фикр билдирган иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Kun.uz'га берган интервьюсида коррупция тўғрисида шахсий мулоҳазаларини билдирди. Унга кўра, коррупцияга қарши кураш масаласига бир томонлама чора-тадбир деб қараш нотўғри бўлади. 

– Сингапурда коррупцияга қарши курашиш бюросининг фаолияти жуда яхши йўлга қўйилган. Бу ҳақда у ерда таълим олган йилларингизда ҳам етарли маълумотга эга бўлгансиз. Иқтисодиётда эса коррупция марказий тушунчалардан бири ҳисобланади, у иқтисодиётнинг секторларига таъсир кўрсата олади. Нима деб ўйлайсиз, коррупция қайсидир даражада бўлиши керакми ёки таг-томири билан уни йўқотиш керакми? Нега Сингапур ҳеч қандай репрессиясиз бу масалани силлиқ ҳал қила олди?

– Иқтисодиётда ҳамма нарса ўз нархига эга. Шунингдек, коррупция билан курашишнинг ҳам қиймати бор. Мисол учун, жамиятда жиноятлар кўрсаткичи нолга тенг бўлса, бу яхшими-ёмонми билмаймиз. Чунки бунга эришиш учун кўп нарсадан воз кечишга тўғри келади. Аниқроғи, жиноятни йўқотиш учун ҳамма қамаб қўйилса, кузатув камералари остига олинса, бундай жамиятда яшашни одамлар истамаслиги мумкин. Қонунбузарлик кўрсаткичи 0 эмас, оптимал ҳолатда бўлиши керак. 0 жиноят – яхши жамият дегани эмас. Чунки бу эркинлик даражасининг ҳам пастлигини билдиради.

Ниманинг эвазига нима қурбон қилинаётганини таҳлил қила олиш керак. Худди шундай коррупция масаласида ҳам. Мисол учун, 90-йилларда Шимолий Кореяда кучли очарчилик бўлган, лекин коррупциянинг ҳисобига кам қурбон берилган. Яъни аскарлар қишлоқлардан озиқ-овқатларни олиб чиқиб кетишаётганда аҳоли пора бериб бўлса ҳам егулик олиб қолиб, тирик қолишга эришган. Ўз навбатида, 30-йилларда совет иттифоқида ҳам очарчилик бўлган, пора бериш йўқлиги туфайли аҳолининг қўлида егулик қолмаган ва минглаб одамлар очликдан вафот этган. Шу маънода, маълум даражадаги коррупция фойдали бўлиши мумкин, лекин уни юз фоиз яхши, деб ҳам бўлмайди.

Иқтисодчи Гарри Беккер «Жиноят ва жазо» мақоласида шундай ҳолат бор: жиноят учун қўлга тушиш эҳтимоли кам, лекин жазо катта бўлса, жиноят содир этилиши, акси бўлса, содир этилмаслиги мумкин. Княз Вяземский деган одамнинг ҳам шунга ўхшаш гапи бор: «Россия қонунлари қатъийлиги уларнинг амал қилмаслиги билан изоҳланади».

Жазони кўпайтирсангиз, жиноят камайиши мумкин. Лекин қонуннинг ишлаш эҳтимолини кўпайтирсангиз, жиноят чиндан ҳам камаяди.Инсонлар эҳтимолга кўпроқ эътиборли, жазога эмас. Шимолий Кореяда коррупция учун жазо даҳшатли, лекин бу билан жиноят кўрсаткичи камайганлиги йўқ.

Сингапурда коррупция бюросининг мақсади – жиноят қилганларни жазолаш эмас, балки шу жиноят эҳтимоли мавжуд бўлган нуқталарни назорат қилиш. Жиноятчини қўлга туширишга эмас, жиноятнинг содир бўлиш эҳтимолини камайтиришга кўпроқ эътибор қаратишади.

– Коррупция икки хил бўлади. Майда коррупция — кундалик ҳаётимизда кўп тўқнашамиз, навбатни ўтказиб юбориш, маълумотнома бериш... Йирик коррупция — пул олди-бердиси билан катта доираларда кўпроқ учрайди. Бизнинг жамиятимиз ҳар иккисини ҳам кўрди. Сизнингча, буларнинг қай бири иккинчисига қараганда хавфлироқ?

– Иккаласи ҳам ёмонлигига шубҳа йўқ. Катта коррупция ортида куч бор. Коррупция нотўғри иқтисодий қонунларнинг сабабчиси бўлиб қолиши мумкин. Сиз қонунни атайин коррупцияга имкон берадиган қилиб ёзишингиз мумкин. Бу таъсир доирасининг катта эканлигидан далолат. Улар бутун жамиятнинг ҳаётини издан чиқариши мумкин. Кичик коррупциянинг ҳам салбий томонлари бор. Бу бефарқликни келтириб чиқаради. Ачинарлиси нимада биласизми, бизнинг одамларда коррупцияга нисбатан иммунитет ҳосил бўлган. Аслида унга жиноят деб қараш керак. Бу ҳолатдан қўрқув йўқ. Уни одатий ҳол сингари қабул қилишга одатланганмиз. 

Суҳбатни тўлиқ видео форматда томоша қилишингиз мумкин. 

Tas-IX

YouTube

 

Алишер Рўзиохунов суҳбатлашди​

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди